Маданият вазирлиги «Тошкент ҳақида қўшиқ» республика танловини эълон қилди.
Танлов 2025 йилнинг 27 январь куни, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими эса 28 январь куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Ҳужжатлар ва ижро дастурлари 2025 йилнинг 15 январь кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маданият бошқармаларида қабул қилинади.
Танловда 18 ва ундан юқори ёшдаги профессионал ижодкорлар иштирок этишлари мумкин. Танлов бир босқичда ўтказилади, шунингдек, авваллари ижро этилмаган янги қўшиқлар сараланади ҳамда улардан энг яхшилари танлаб олинади.
Танлов ғолиби Chevrolet Monza автомобили билан тақдирланади.