Барча вазирлар огоҳлантирилди

    Йиғилишда туман ташкилотларида самарали фаолият йўлга қўйилмагани туман даражасида ишни яхши юритишга энг катта тўсиқ бўлаётгани қайд этилди. Жумладан KPI белгиланмаган, рақамлаштириш чала, янгиликларга ўқитиш йўқ.

    Йирик корхоналарни солиққа тортиш Солиқ қўмитаси томонидан юритилгани билан уларнинг айрим тўловлари маҳаллий бюджетга тушади. Лекин, йирик корхоналар солиқ прогнозини бажармагани учун маҳаллий бюджет қўшимча даромадларсиз қолиб кетаяпти. Шу муносабат Солиқ қўмитасига йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилиш топширилди.

    Барча вазирлар ўз тизимида методология, регламент ва рақамлаштиришни йил якунигача тартибга келтириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Вазирлар Маҳкамаси 1 октябргача ҳар бир вазирликнинг тумандаги ташкилотларида методология, регламент ва рақамлаштириш бўйича ҳисоботини қабул қилиб олиши белгиланди.

    Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates