Бахтиёр Саидов Ҳамдўстлик Бош котиби Сергей Лебедев билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 13 апрел 2023 1388

    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Самарқандда Ҳамдўстлик Бош котиби билан 14 апрель куни бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВК мажлисига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди.

    Бугун эрталаб Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев билан учрашди.

    «МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев Жаноби Олийлари билан мулоқот чоғида бўлажак тадбир кун тартиби ҳамда Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик доирасидаги жадал ҳамкорлиги масалаларини кўриб чиқдик», деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

    Эслатиб ўтамиз, эртага Самарқанд шаҳрида МДҲ ТИВКнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар халқаро кун тартиби ва МДҲ форматидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашадилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates