баннер
2 мар 2025
18:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ ўртасида икки муҳим ҳужжат имзоланди

    Шу йилнинг 27 январь куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан Ташқи ишлар вазирлигида учрашди.

    Учрашувда икки қардош халқлар ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш икки давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларини ижобий йўналишининг доимийлигини таъминлашда мустаҳкам ва узоқ муддатли пойдевор яратгани муҳокама қилинди.

    Шунингдек учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастурини ва шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш тўғрисида Протокол имзоланди.

    “Бугунги муҳокамаларда ҳамкорлигимизнинг ҳеч бир жиҳатини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда барча йўналишларни қамраб олдик. 2025 йил кун тартибимиз барча даражалар ва соҳаларда режалаштирилган қатор интенсив алмашинувларга бой. Дўстларимизни Туркманистон ташаббуси билан қабул қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йилининг бошланиши билан табриклаймиз“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech