Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида фуқаролар келиб-кетишлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритилди

    Халқаро ҳамкорлик 25 феврал 2025 1011

    “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-74-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2006 йил 3 октябрдаги Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси Ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.

    Баённома 2024 йил 18 июль куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

    Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates