“Дунё“ ААнинг хабар беришича, ташриф доирасида Хорватия Ташқи ишлар вазирлиги штат котиби Франо Матушич, Демография ва миграция вазирлиги штат котиби Желка Ёшич ва Меҳнат, пенсия, оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги давлат котиби Иван Видиш, шунингдек, бир қатор компаниялар раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.
Музокаралар чоғида Хорватия томони ўзбекистонлик малакали мутахассисларни жалб этишдан манфаатдор эканини тасдиқлади ва меҳнат мигрантлари учун таълим курсларини, жумладан, хорват ва хорижий тилларни ўқитишни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар Ўзбекистон фуқаролари учун меҳнат визаларини олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда Миграция ва мобиллик масалалари бўйича ҳукуматлараро битимни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.