Бекатлар сони ортади

    Тошкент метросининг яна 5 та бекати йил охиригача фойдаланишга топширилади

    Тошкент ер усти метросининг 2-босқичи “Қўйлиқ – Қурувчилар” йўналишининг 7-бекатдан 12-бекатгача бўлган 8,5 километрлик участкасида қурилиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

    “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматига кўра, ушбу оралиқдаги қурилиш ишлари йил охиригача якунланади.

    “Ҳозирги вақтда 3 та бекат қурилиши якунланмоқда. Қўйлиқ бозоридаги 7-бекатдан 8-, 9- ҳамда 10-бекатлар Миробод ҳамда Сергели туманидан ўтган Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ёқасида жойлашган бўлиб, айни пайтда мутахассислар томонидан 7-бекатдан 10-бекатгача бўлган масофада қурилиш жараёнининг барча темир-бетон ишлари тугатилиб, янги ва мустаҳкам релслар тўлиқ ўрнатиб бўлинди”, дейилади жамият маълумотида.

    Айни вақтда Тошкент ер усти ҳалқа метро йўналишининг 2-босқичида амалга оширилаётган қурилиш ишларига 116 та техника, машина ва механизмлар ҳамда 2 минг 650 нафарга яқин малакали муҳандис ва ишчи-ходим жалб қилинган.

    Мазкур йўналиш бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

    Маълумот учун: ушбу босқич қуриб битказилиши билан Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан зиёд бўлади. Бекатлар сони 50 тага етади. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 600 минггача ошади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates