Чарм қўлқоп устамиз кеча тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган бокс оқшоми доирасида америкалик Дэвид Стивенсга қарши жанг ўтказиб, 12 раунд якунига кўра очколар ҳисобида ғалаба қозонган эди.
"Барчангизга қўллаб-қувватлаб турганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Тажрибали рақибга қарши оғир жанг бўлиб ўтди ва муҳим ғалабага эришдим. Энди олдинда катта жанглар кутиб турибди. Жамоам билан камчиликларни тузатган ҳолда келаси жангларда бундан-да ёрқинроқ ғалабаларга эришиб, чемпионлик камарлари билан барчангизни хушнуд этишга ҳаракат қиламан", деб ёзди Мелиқўзиев.
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев кеча фаолиятидаги 16-жангида 15-ғалабасини қўлга киритди.