Муроджон Аҳмадалиев мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франкога қарши рингга чиқади

    Спорт 28 октябр 2024 194

    Ўн икки раундлик жанг ярименгил вазнда вактинчалик WBA камари учун бўлиб ўтади.

    Биринчи ярименгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони, WBA камари учун расмий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлганди.

    Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) 14 декабрь куни Монте-Карло шаҳрида Matchroom промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франко (30-4, 25 КО)га қарши рингга чиқади. Ўн икки раундлик жанг ярименгил вазнда вактинчалик WBA камари учун бўлиб ўтади.

    "Ишга қайтганимдан хурсандман. Афтидан, бу P4P юлдузи, яъни Иноуэ ҳали катта чақирувларга тайёр эмас экан. Мендан қочишда давом этаверсин. Мен барибир ўзимга тегишли нарсани қўлга киритаман. Муроджонни кутинг, декабрь анча қайноқ бўлади", — деди 29 ёшли чарм қўлқоп устамиз.

    Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг WBA чемпионлик камарига расмий ва мажбурий даъвогар ҳисобланади. Наоя декабрь ойининг сўнггида австралиялик Сэм Гудманга қарши рингга кўтарилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates