4 та федерация, жумладан, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳам ташкилотнинг янги аъзосига айланди. Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Гватемала ҳамда Лаос янги аъзо сифатида қабул қилинди. Шу тариқа ташкилотга аъзо бўлган федерациялар сони 55 тага етди.
«Ўзбекистон ва Қозоғистон каби етакчиларнинг қўшилиши халқаро ташкилотнинг Осиёдаги ўрнини сезиларли даражада оширди», — деб ёзилади ташкилот хабарида.
Маълумот учун, World Boxing ташкилотида нидерландиялик Борис ван дер Ворст президент ҳисобланади. Ташкилотга ҳозирга қадар 44 та мамлакат аъзо бўлган.