Хабарингиз бор, 16 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасидаги навбатдаги бокс оқшоми ўтказилади.
Унда минимал вазн тоифасида WBA чемпиони, таиландлик Тамманун Ниёмтронг ҳам рингга кўтариладиган бўлди. Тамманун ўша куни вазннинг WBO йўналишида чемпиони бўлиб турган Оскар Коллазо билан тўқнаш келади.
Ниёмтронгнинг ҳисобида 25 та ғалаба бор ва у ҳозирга қадар мағлубиятга учрамаган. Пуэрто-Рико вакили бўлган Коллазо эса ҳозиргача 10 та ғалабага эришган.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Тамманун Ниёмтронгнинг WBA камари учун ҳали ҳамон мажбурий даъвогар бўлиб турибди.