Белбоғли кураш: Жиззах Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда

    Жиззах шаҳрида Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги белбоғли кураш, алиш ҳамда қазақ куреси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида юқори савияда ўтказилаётган чемпионатда Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби 12 давлатдан келган полвонлар куч синашмоқда.

    Чемпионат доирасида ташкил этилган матбуот анжуманида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўминхўжа Муратов (Ўзбекистон), Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Алиш халқаро федерацияси президенти Адилет Баяман (Қирғизистон), Қазақ куреси ассоциацияси бош директори Естек Ерлан (Қозоғистон), Жиззах вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Ўктамов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

    Матбуот анжуманида Осиёда белбоғли курашни, хусусан, белбоғли кураш спорт турларини кенг ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик алоқалари хусусида ҳам таъкидланди.

    Шундан сўнг қирғиз алиш курашининг классик йўналиши бўйича беллашувлар бошланди. Мазкур йўналишда эркаклар ўртасида 60, 70, 80, 90, 100, +100 кг. вазн тоифасида, аёллар ўртасида эса 55, 60, 65, 70, 75, +75 кг. вазн тоифасида 200 га яқин спортчи орасидан ғолиблар аниқланди.

    Бугун қирғиз алиш курашининг эркин йўналишида беллашувлар ўтказилётган бўлса, эртага полвонлар белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионлиги учун беллашади. 25 май куни эса қазақ куреси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

    Илҳом РАҲМОНОВ

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates