«Белфа» компанияси Ўзбекистондан жун маҳсулотларини харид қилади

    Бизнес 16 феврал 2024 950

    Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида «Ишчи кийимлар, хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон корхоналари мазкур кўргазманинг дебьютанти саналади.

    «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо корхоналардан иборат делегация «Made in Uzbekistan» жамоавий стендида махсус пойабзаллар, чарм буюмлар, бутловчи қисмлар, чармсаноат соҳаси учун зарур бўлган кимёвий моддалар, жун ва мўйна маҳсулотларини намойишга қўйган.

    Кўргазманинг дастлабки кунида Беларусь Республикасининг «Труд» ҳамда маҳаллий «Улкан Лазиз» МЧЖ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш юзасидан музокаралар ўтказилди. Махсус пойабзалларни маҳаллий корхонамиздан харид қилиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

    «Труд Спецобувь» МЧЖ эса Ўзбекистондан пойабзал устки қисмларни сотиб олишга қизиқиш билдирди. Корхоналаримиз томонидан компанияга маҳсулот наъмуналари тақдим этилди.

    «Amr-ul Baxr» МЧЖ корхонаси ҳамда «СЕЙФТИМ» МЧЖ, «Труд Спецобувь» МЧЖ корхоналари ўртасида бўлиб ўтган мулоқотларда томонлар маҳаллий корхонамизнинг маҳсус пойабзалларини харид қилиш бўйича дастлабки келишув истиқболларини кўриб чиқди.

    Белоруссиянинг «Белфа» компанияси Ўзбекистоннинг «Тинчлик» МЧЖ корхонаси билан жун маҳсулотларини сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Беларусь компанияси билан Ўзбекистондан 20 тонна қайта ишланган жун маҳсулотларини харид қилиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates