Биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

    Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Беларусь биатлон федерацияси президенти Андриан Цибульский меҳмон бўлди. Уни Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ва МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олди ҳамда шу ернинг ўзида томонлар ўртасида ҳамкорлик мавзусига бағишланган учрашув ўтказилди.

    Суҳбатда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Мудофаа вазирлиги Спорт маркази мутасаддилари ҳам иштирок этди. Даставвал Ойбек Касимов юртимиз спортида олиб борилаётган ислоҳотлар, кеча футболчиларимизнинг ғалабаси билан Ўзбекистон илк бор жамоавий спорт турларида ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганини мамнуният билан маълум қилди. Ўз навбатида, Шаҳрулло Маҳмудов энди қишки Олимпия ўйинларида ҳам делегациямиз каттароқ таркиб билан иштирок этишни режалаштираётгани, бунда Беларусь каби соҳада истиқболга эришган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамият касб этишини билдирди.

    Андриан Цибульский биатлон спортини ривожлантириш, оммавий спорт орқали иқтидорли ёшларни селекция қилиш, профессионал спортда улкан ютуқларни қўлга киритиш борасида Беларусь тажрибаси билан ўртоқлашди. Сўз ўрнида меҳмон биатлоннинг ёзги тури бўйича ўтадиган очиқ турнирларда иштирок этиш учун ўзбекистонлик спортчиларни Беларусьга таклиф қилди. Шунингдек, томонлар ёш спортчилар иштирокида ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш борасида ҳам фикр алмашди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    Маълумот учун, биатлон бўйича Беларусь терма жамоаси қишки Олимпия ўйинлари тарихида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 11 та медаль қўлга киритган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates