баннер
22 апр 2025
17:35

    Ўзбекистон Президенти Беларусь етакчисини президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони кеча бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони кеча бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

    Давлатимиз раҳбари сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари Беларусь халқи амалдаги Президентга юксак ишонч билдираётгани, амалга оширилаётган сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор тасдиқлаганини алоҳида таъкидлади.

    Суҳбат чоғида ўтган йил 7-9 февраль кунлари Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 700 миллион доллардан ошди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, яқин ишбилармонлик ва ҳудудлараро алоқаларни, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

    Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech