Гомель области расмий ва ишбилармонлар вакиллари делегацияси Фарғонага келади

    Беларуснинг Гомель области ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко бошчилигидаги расмий ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация жорий йил 18-21 апрель кунлари амалий ташриф билан Фарғона вилоятида бўлади.

    Фарғона вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, расмий учрашувлар доирасида Фарғона вилояти ва Гомель области раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади. Фарғона вилояти ҳамда Гомел области ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича битим имзоланади. Шунингдек, «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси ҳамда «Гомель -Ратон» эркин иқтисодий зонаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланиши режалаштирилган.

    Беларусь делегацияси учун ташриф кунлари Фарғона шаҳрида вилоятда ишлаб чиқарилган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади. Фарғона вилояти ва Гомель области ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида В2В шаклида музокаралар бўлиб ўтади. Музокаралар якуни бўйича келишув ва шартномалар имзоланиши кўзда тутилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates