Беш ой давомида фуқароларга 666 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди

    Ижтимоий ҳаёт 22 июл 2022 2450

    Гулшаной Абдутолипова Фарғона туман тиббиёт бирлашмасининг ходимлар бўлимида инспектор бўлиб ишлайди. У туман адлия бўлимига тиббиёт бирлашмаси ходимларига ойлик тўловлардаги устама ва шу каби имтиёзларнинг ўз вақтида берилмаётгани сабабли мурожаат қилди.

    — Яқинда иш жойимда разрядимни оширди, — дейди Гулшаной Абдутолипова. — Узоқ йиллар бирга ишлаган тажрибали ҳамкасбларимнинг айтишича, бу разряд учун оширилган таърифда ойлик тўланиши керак. Мана шу воқеликка ҳуқуқий баҳо олиш учун адлияга мурожаат қилдим. Буни қарангки, мурожаат қилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 232-моддасига асосан 12 ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ фарзанди бор ходимлар учун ҳам қўшимча ҳақ тўланиши кераклиги ҳақида ҳам билиб олдик. Шу маълумот 3 нафар ходимларимиз туман адлия бўлимига мени ортимдан мурожаат қилди ва бизга жами 28 миллион сўм тўланмаган маблағлар иш берувчи томонидан қонуний тартибда тўлаб берилди.

    Фарғона туманида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳолидан 465 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Шундан 440 таси ижобий ҳал этилиб, 399 таси қаноатлантирилган. Фаолият давомида 30 дан ортиқ мониторинглар натижасида жами 1 минг 725 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Қонунбузиш ҳолатлари кўпроқ қайси ташкилотлар ҳиссасига тўғри келяпти?

    — Туман адлия бўлимига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда энг кўп ариза ва шикоятлар ходимнинг иш ҳақи ва унга тўлаб берилмаётган қўшимча маблағлар ва имтиёзлар юзасидан бўляпти, — дейди Фарғона туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Акмал Анваров. — Бунда тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими бўлимлари «етакчилик» қиляпти. Бу аризалар эса биз учун ойна вазифасини ўтайди. Яъни қаердан мурожаатлар кўп йўлланса, ўша ҳудудларда ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб борамиз.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу давр мобайнида Фарғона туман адлия бўлими томонидан таъсир чоралари натижасида фуқароларга тўланмай қолган 666 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар қонуний тартибда ундириб берилган.

    Фарғона вилоятида эса жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 5 мингдан ортиқ мурожаатлар қабул қилинган ва уларнинг деярли 80 фоизи қонуний ҳал этилган. Адлия органлари томонидан Фарғонада тегишли ташкилотларга 2 мингдан ортиқ тақдимномалар киритилиб, жисмоний ва юридик шахсларга жами 4 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари ундириб берилган.

    Элёржон Эксанов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    жамоатчилик билан ишлаш бўйича етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates