Билдирилган таклифлар Президент билан бўладиган “Очиқ мулоқот”га олиб чиқилади

    Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Туризм ва маданий мерос вазирлиги, ИИВнинг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида туризм соҳасида фаолият юритаётган 100га яқин йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

    Қайд этилганидек, мамлакат иқтисодиётининг муҳим драйверларидан бири, шубҳасиз туризм соҳаси ҳисобланади. Охирги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан соҳани тубдан ривожлантириш, янги туристик зоналар барпо этиш ва туризм саноатида фаолият олиб борадиган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўнлаб қарор ва фармонлар имзоланди. Бунинг натижасида мамлакатимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар сони бир неча бараварга ошиб туристик дестинация сифатида етакчи позицияларни эгаллашга эришди.

    Шу билан бирга, бутун дунёда кузатилган пандемиядан энг кўп зарар кўрган соҳалардан бири ҳам туризм бўлди. Сайёҳлар ва тадбиркорларнинг ишончини тиклаш, талабни рағбатлантириш ва туризмни қайта тиклашни тезлаштириш учун тезкор чора-тадбирлар механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш зарурияти вужудга келди. Мазкур оғир вазиятдан кам зарар кўрган ҳолда чиқиш мақсадида давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди ва изчиллик билан давом эттирилмоқда.

    Шу мақсадда, яъни соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларга тизимли ечим топиш ва таклифларини ўрганиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳузурида мутлақо янги механизм асосида фаолият олиб борадиган Туризм масалалари қўмитаси ташкил этилди. Мазкур қўмита доимий равишда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиб соҳада мавжуд муаммолар ечими буйича ҳукуматга таклифлар тайёрлайди. Жаҳон тажрибасига эътибор бериладиган бўлса, мазкур тизим ижобий натижалари билан ўзини оқлай олган.

    Шунингдек, қўмита қошида соҳада узоқ йиллик тажрибага эга ишбилармонлардан ташкил топган Экспертлар кенгаши ҳам тузилган бўлиб, унга 25 нафар тадбиркор жалб қилинди. Мазкур кенгаш тадбиркорларнинг муаммоларига тезкор ечим топиш мақсадида дастлабки тизимли-таҳлилий баҳолашни амалга ошириб якуний таклифларни ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди.

    Учрашув якунида билдирилган муаммо ва таклифлар жорий йил 22 август куни Президентнинг тадбиркорлар билан бўладиган “Очиқ мулоқот”ида олиб чиқиш мақсадини ҳам ўзида жамлаган. Шунингдек, муҳокама қилинган масалалар ва муаммоларнинг ечими буйича концептуал равишда асосланган таклифлар тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳукуматга етказилиб уларнинг натижаси буйича тадбиркорлар хабардор этилиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates