Бир ҳафтадан сўнг ипотека кредити асосида бириктирилган уй-жойлар нархи кескин ошади

    Урбанизация 25 июн 2020 1210

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сонли фармонида «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК га 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни реализация қилишда 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланган эди.

    Мана ушбу санага ҳам саноқли кунлар қолди.

    Уй-жойлар ва хонадонлар токи фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИКнинг мулки ҳисобланади.

    Бугунги кунга келиб, ҳудудий комиссиялар томонидан уй-жойларга бириктирилган фуқароларнинг кўпчилиги юқоридаги имтиёздан фойдаланган ҳолда уй-жойларни ўз номларига расмийлаштириб олишди.

    Аммо турли сабабларга кўра уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ўзларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИКга тўлаб берилмаса, уй-жойлар нархига 15 фоиз қўшилган қиймат солиғи қўшилади.

    Масалан, 1 м2 ўртача 3 980 000 сўмлик уй-жойларда нарх қўшилган қиймат солиғи билан 4 577 000 сўмни (ҚҚС 597 000 сўм) ташкил қилади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб уй-жойларга бириктирилган фуқаролардан уй-жойлар нархлари ҚҚС қўшилиши ҳисобига кескин ошиб кетишининг олдини олиш учун жорий йилнинг июль ойи 1 санасига қадар хонадонларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштиришлари сўралади.

    P.S. Ушбу талаб уй-жойларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фуқароларга тааллуқли эмас.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates