Истанбулда ҳавонинг ифлосланиши хавфли даражага етди

    Истанбулнинг бир қатор туманларида ҳавонинг ифлосланиш даражаси шаҳарга етиб келган “Африка чанги” фонида одам саломатлигига таҳдид соладиган даражага етди.

    Бу ҳафтада Туркияга етиб келган “Африка чанги”, шамол йўқлиги ва доимий тирбандлик туфайли шаҳардаги ҳаво сифати билан боғлиқ қийин вазият юзага келди. Шаҳарда ҳаво ҳарорати +20 даражадан юқори, кўриш сезиларли даражада пасайди. Синоптикларнинг башорат қилишича, ҳафта охиригача шаҳар чангдан “халос бўлади”.

    Истанбул маъмурияти ҳузуридаги ҳаво сифати мониторинги маркази маълумотларига кўра, шаҳарнинг Осиё қисмидаги Гёзтепе туманида PM10 заррачалар даражаси 300 индексидан ошиб кетган, шаҳар маъмурияти таснифига кўра бу “хавфли” даражадир. Очиқ ҳавода сайр қилмаслик, спорт билан шуғулланмаслик тавсия этилди, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates