баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Бир кунда юртимизга кираётган ПЗР тести бор 151 нафар фуқарода вирус аниқланди

    Саломатлик 16 январ 2022 606

    “ПЗР тест топширганман, нега яна COVIDга тест топширишим керак?” Бир кунда юртимизга кираётган ПЗР тести бор 151 нафар фуқарода вирус аниқланди.

    Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида коронавирусга тест топшириш жараёнида фуқаролар орасида норозилик ҳолатлари пайдо бўлгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Бу ҳолатнинг юзага келишига нима сабаб бўлди? Фуқаролар нимадан норозилик билдиришди? 

    Гувоҳ бўлиб турганимиздек, коронавируснинг янги штамми – SARS-CoV-2: B.1.1.529. (Omiсron) варианти дунё бўйлаб тез суръатларда тарқалмоқда ва юртимизда ҳам қайд этилиб, охирги 10 кун давомида касалланиш ҳолатлари 8 баробарга ошди.

    Omiсron штаммининг дунёда тез тарқалаётгани муносабати билан АҚШ, Дания, Корея Республикаси, Буюк Британия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби давлатларда қўшимча карантин чекловлари жорий этилди.

    Мавжуд хавфнинг олдини олиш мақсадида юртимизда ҳам чегара кесиб ўтиш жойларида фуқаролар ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест бўйича манфий натижали маълумотномага эга бўлишлари ҳамда халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобил ўтказиш чегара пунктларида коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари белгиланди. 

    📌Шу йил 15 январь куни Тошкент шаҳрига учиб келган 3 801 нафар фуқаролардан ҳам тест синамалари олинган.

    ❗️Уларнинг барчасида манфий ПЗР тести бўлганлигига қарамасдан 67 нафарида мусбат натижа аниқланган. 

    Юртимиздаги барча чегара пунктлари орқали шу куни 15 041 нафар фуқаро ўтган. Улардан 151 нафарида коронавирусда мусбат натижа аниқланган.

    Қўлида касалликдан фориғлиги ҳақида маълумоти бўлган фуқароларнинг “нега яна қайта экспресс тест топширишим керак?” деб ўйлашлари табиий. 

    Лекин кўриб турганингиздек, ПЗР тест топширган инсонларда ҳам вирус аниқланмоқда. Бу эса, касаллик янада “айёрлашиб”, яширин кўринишга кириб бораётганидан далолат. 

    Бундай ҳолатда юртимизга кириб келувчи ҳар бир фуқарони коронавирусга эксперсс-антиген тест топширтириб қабул қилиш энг тўғри йўлдир. 

    Касаллик аниқланган фуқаролар ҳолатига кўра уй шароитида ёки шифохонада даволанишга йўналтирилди. Уй шароитида даволаниши керак бўлгани учун ҳар бир фуқарога аэропортнинг ўзида бепул 4 хилдаги дори-дармон берилмоқда. 

    📌Экспресс тест нархи 5 АҚШ доллари эквивалентида белгиланган бўлиб, бу дунё кўрсаткичларига нисбатан энг арзон нархлардандир. Шунингдек, тест топшириш жараёнида талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабаларга  50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бор шахслар учун тестлар бепул. 2 ёшгача бўлган болалардан тест олинмайди. Бу  тадбирлардан мақсад аҳолининг саломатлигини сақлаш ишларини самарали ташкил этишдир.

    Вақтинча жорий этилган бу тартиб коронавирус инфекциясини юқтирган фуқароларни тезкор аниқлаш, даволаш ва инфекция тарқалишининг олдини олишга хизмат қилади. 

    Шунинг учун, юртдошларимиздан мазкур чора-тадбирларни тўғри қабул қилиб, ўз фуқаролик бурчини англаб, мамлакатимиз ҳудудида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини кўтарилмаслиги учун шахсан ҳисса қўшишларини сўраб қоламиз. 

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.

    No date selected
    May 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates