Бир нечта тўлов тизимларида ишловчи кобейжинг тўлов карталари ҳақида биласизми?

    Молия 2 октябр 2020 1254

    Давлатимиз банк активларида хусусий сектор улушини 15 фоиздан 60 фоизга оширишга қаратилган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича тизимли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    Натижада тижорат банклари ўртасидаги рақобат муҳити ҳам янгича ишлаш ва мижозларга кўрсатилаётган хизмат турларини мунтазам янгилаб бориш ҳисобига такомиллашмоқда.

    Хусусан, «Қишлоқ қурилиш банк» тизимида мавжуд 42 та филиал, 33 та минибанк, 11 та «Банк хизматлари кўрсатиш марказлари», 201 та шохобчалар орқали аҳолига кўрсатилаётган банк хизматларини замона талаблари асосида такомиллаштириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Бу ҳақида «Банк карталарига асосланган янги банк хизматлари» мавзусида ўтказилган матбуот анжумани алоҳида қайд этилди.

    Анжуманда банк бошқаруви раҳбарияти ва тегишли таркибий тузилмалар масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
    Унда контактсиз тўловлар, шу жумладан халқаро тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ҳамда бу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базасини ривожлантириш мақсадида 2018-2019 йилларда халқаро тўлов тизимлари билан биргаликда бир нечта тўлов тизимларида ишловчи кобейжинг тўлов карталари муомалага киритилгани ҳақида маълумот берилди.

    Қайд этилганидек, Узcард ва УнионПай тўлов тизимларини ўзида мужассамлаштирган кобейжинг карточкалари ҳамда VISA CLASSIC ва
    VISA GOLD халқаро тўлов карталари муомалага чиқарилди.


    – «VISA CLASSIC» халқаро тўлов карталари орқали дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатида жойлашган «VISA» логотипи мавжуд бўлган муассасаларда тўловларни амалга ошириш мумкин,– дейди банк карталари бизнесини ривожлантириш департаменти бошлиғи Жавоҳир Алимов.– Ҳозирда банк эмиссия қилган VISA CLASSIC карталарини интернет орқали фирибгарликдан ҳимоялаш мақсадида 3Д-Сеcуре хизматлари жорий қилинган.


    Банк мижозлари «VISA CLASSIC» ва «VISA GOLD» халқаро тўлов карталаридан хорижий давлатларда даволаниш, таълим олиш, меҳмонхона бронь қилиш ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш, турли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналардан чегирмалар олиш, зарур ҳолларда тиббий ва юридик ёрдам олиш, чакана савдо ва интернет дўконларда маҳсулотлар харид қилиши мумкин.

    Яна бир муҳим янгилик, жорий йилда юртимиз банклари орасида илк бор АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Узcард тўлов тизими билан биргаликда «Cash-in/Cash-out» функциясига эга банкоматларда автоматлаштирилган шаклда валюта сотиб олиш хизматини йўлга қўйди. Ўз навбатида, айирбошланган хорижий валютани банкомат орқали тўғридан-тўғри банк картасига кирим қилиш имконияти ҳам яратилди.

    Бугунги кунда банк мазкур хизматни кўрсатадиган банкоматлар сонини ошириш устида иш олиб бормоқда. Энди «ҚҚБ Mobile» иловаси орқали дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатидан юборилган пулларни миллий ва хорижий валютада қабул қилиш, энг асосийси, келиб тушган пулни тўғридан-тўғри банк пластик картасига кирим қилиш мумкин.

    Умуман олганда, банк ва Ретаил – янги банк хизматларини жорий этиш борасида кўрилган чоралар аввало, мижозлар учун қатор қулайликлар яратаётганини қуйидаги рақамлар орқали ҳам кўриш мумкин. Айни пайтда 46 дан ортиқ АТМ 24/7 ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил этилган. Улар орқали банк филиалларига бормасдан туриб, 35 дан ортиқ тўловларни амалга ошириш мумкин.

    Мавжуд 45 та автоматлаштирилган валюта айрибошлаш банкоматлари орқали йил бошидан 2.725 млн. АҚШ доллари айрибошланди.
    Пандемия шароитида аҳолига масофавий банк хизматлари кўрсатишга ҳам эътибордан четда қолмади. Банк мобил иловаси орқали пластик карталарга on-line тарзда аризалар қабул қилиш ва буюртмаларни мижозларнинг уйларига етказиб бериш хизмати йўлга қўйилди.

    «HUMO» банкоматлари ва терминаллари «VISA» ва «Mastercard» халқаро тўлов тизимларига интеграция қилинган бўлиб, «VISA» ва «Mastercard» халқаро банк карталари «HUMO» банкоматлари ва терминаллари орқали миллий валюта сўмда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates