Биринчи шамол электр станцияси 155 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқарди

    Бунинг натижасида 9,4 млн кубометр газ тежалишига эришилди; атмосферага 13 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.

    Навоий вилоятининг Томди туманида Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси томонидан 500 МВт қувватли шамол электр станцияси барпо этилмоқда.

    Ушбу электр станциясининг дастлабки 100 МВт қуввати декабрь ойида ишга туширилган эди.

    Шамол электр станцияси қисқа фурсатда:

    • 31 млн 181 минг 715 кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарди;
    • бунинг натижасида 9,4 млн кубометр газ тежалишига эришилди;
    • атмосферага 13 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.

    Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги электр энергияси 155 минг 908 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу шамол электр станциясининг навбатдаги 200 МВт қуввати жорий йил якунига қадар ва 2025 йилда тўлиқ қувватда ишга туширилади.

    Лойиҳа доирасида «Голдwинд» компаниясининг (Хитой) 4,7 МВт қувватли турбиналари ўрнатилмоқда. Уларнинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади. Бугунги кунга қадар 34 та шамол турбинаси ўрнатиб бўлинди.

    Маълумот учун, ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates