Францияда пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 50 метрга тўппончадан ўқ отиш бўйича бронза, 10 метрга ўқ отиш бўйича эса кумуш медаль соҳибига айланди.
Бу муваффақиятдан сўнг С. Ибрагимов 2024 йили Парижда ўтадиган XVII Паралимпия ўйинлар лицензиясини қўлга киритган ўзбекистонлик биринчи спортчига айланди.