Учрашувда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдаги фаол иштироки ҳамда истиқболдаги таклиф ва ташаббусларга тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳалардаги ва таълим йўналишидаги ислоҳотлар ва гендер тенглик масаласига доир ижобий ўзгаришлар ҳақида фикр алмашилди.
Мулоқот давомида республикамиз халқаро индекслардаги рейтинги юқорилаб борилаётганлиги эътироф этилиб, мазкур йўналишда ҳам ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар ва халқ депутатлари фаолиятини кучайтиришга қаратилган ўқув дастурлари ва услубий қўлланмаларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш масалларига эътибор қаратилди, деб хабар беради олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.