Жорий йил 27 ноябрда АҚШдаги ишчи ташриф тадбирлари дастури доирасида БМТ тараққиёт дастури маъмури Ахим Штайнер ҳамда БМТТД Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича директори Ивана Живкович билан музокаралар ўтказилди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева дипломатик миссияси якунланаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска билан учрашди.
2023 йил 12 июнда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов мамлакатимизга ташриф билан келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори Ивана Живкович билан учрашди.
2023 йил 31 январда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовскани қабул қилди.
Жорий йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида «Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш орқали тенгликка эришиш» қўшма лойиҳаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Жорий йил 1 декабрда « Hilton Tashkent » меҳмонхонасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан БМТТД, UNCTAD/ЖСТ Халқаро савдо маркази ва ЖСТ Котибияти билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
2022 йил 13 июлда Тошкент шаҳрида БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ўқув семинар бўлиб ўтди.