Замон Авлонийси дея таъриф берилган Ўзбекистон Халқ ўқитувчиси, «Буюк хизматлари учун» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаевнинг ҳаётига бағишланган мазкур спектаклга марҳум устознинг оила аъзолари, шогирдлари, “Қоракўл мактаби” собиқ битирувчилари, таълим соҳаси ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари ташриф буюрди.
Давомий олқишлар билан қарши олинган мазкур саҳна асарида миллат келажаги билан боғлиқ долзарб мавзуга қўл урилган бўлиб, устознинг илм йўлида босиб ўтган машшақатли йўли акс этган. Тўхтамурод Жумаев ўз орзусидаги мактабни яратиш учун қандай қийинчиликларни бошидан кечиргани, мактабнинг бугунги кунга келиб эришган ютуқлари томошабинларнинг олқишларига сабаб бўлди.
Қўчқор Норқобил асари, Ойдин Абдуллаева мусиқаси асосида режиссёр Дилмурод Хақбердиев, томонидан яратилган мазкур саҳна асари Тўхтамурод Жумаевнинг хотирасига бағишланган бўлиб, реал воқеалар асосида саҳналаштирилган.
Спектакль премьераси 3 ноябрь кунига қадар давом этади. Театр ижодкорлари барча таълим соҳаси ходимларини мазкур спектакль намойишига таклиф қилади.
Театр жамоасига таълимнинг машаққатли йўлига бағишлаб яратилган, айни пайтда ўта долзарб саҳна асари учун миннатдорлик билдирамиз!