Андижон вилояти қўғирчоқ театрида ўзига хос услубдаги, ўзбек миллий қадриятлари акс этган, саргузаштларга бой "Дўппи" спектаклининг репитиция жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Муаллиф Ҳилолахон Зияева, режиссёрлар Дилмурод Шайхов ҳамда Рашит Чуққиев, рассом Фурқатбек Ҳамидов. Актёрлар Нигора Казакова, Дадажон Отажонов, Мавлуда Парпиева, Акром Мажидов, Ҳаётбек Алибоев, Шамсиддин Мўйдинов ва бошқалар.
Спектаклда дўппининг хусусиятлари, қанчалик қадрли экани алоҳида эътироф этилади.