Бизнеснинг ҳуқуқий ҳимояси таъминланмоқда

    Долзарб 29 март 2024 194

    Сўнги йиллар давомида юртимизда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш,  бизнес ҳуқуқий ҳимояси ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган зарур, ўринли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Президентимиз таъбири билан айтганда, “Бизнинг муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”.

    Зотан, мамлакатда ишлаб чиқариш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш миллий иқтисодий истиқболнинг гарови саналади.

    Қайд этилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоятидаги шўъбасига 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлик субъектларидан 87 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 64 таси кўриб чиқилган, мурожаатларнинг 27 таси қаноатлантирилган, 29 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 10 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа органларга юборилган, 13 та мурожаат ижроси кўриб чиқилмоқда.

    Мисол учун, Бизнес-омбудсманга “Autsorser-Agro” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари томонидан Кизилтепа туманидаги мактабгача таълим бўлими ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб, қилган мурожаатини ўрганиш натижасида кўрсатилган хизмат учун юзага келган 886,5 миллион сўм карздорлик тадбиркорга тўлаб берилиши таъминланди.

    Ёки, “NAVOIY” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбарининг ортиқча ҳисобланган солиқ йиғими бекор қилинишида амалий ёрдам сўраб, йўллаган мурожаатини ўрганиш натижасида жамиятга ортиқча ҳисобланган 36 млн. сўм миқдордаги йиғим суммаси бекор қилинди.

    Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида давлат идора ва ташкилотларига 41 та ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилди.

    “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

    Хусусан, business.gov.uz “Тадбиркорлар виртуал офиси” ахборот портали орқали бугунги кун ҳолатига тадбиркорлик субъектларидан жами 92 та мурожаат, 118 та масалалар келиб тушган, шундан, 70 таси кўриб чиқилган, 22 таси кўриб чиқиш жараёнида, кўриб чиқилган мурожаатларнинг 28 таси қаноатлантирилган, 42 тасига тушунтириш берилган.

    Жорий йилнинг 3 ойида Навоий вилоятида 12 та назорат қилувчи орган томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 1 506 та текширув ўтказилган.

    Маълумот учун, хабардор этиш тартибида ўтказилган текширишларнинг 36,6 фоизи (552 та) солиқ ва 52,2 фоизи (786 та) фавқулодда вазиятлар органлари томонидан ўтказилган.

    Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида 5 та назорат органи томонидан 54 та ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланган.

    Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича назорат органларининг 14 нафар мансабдор шахсига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    Давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида назорат органларининг 226 нафар мансабдор шахси иштирокида 8 та ўқув семинари ўтказилди.

    Текширишларни ўтказувчи ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида назорат органларининг 257 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 131 нафари тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

    “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давомида тадбиркорликни ривожлантириш, бизнеснинг ҳуқуқий ҳимояси каби устувор вазифанинг ижросини таъминлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоят шўъбаси томонидан функционал тизимли, амалий ишлар давом эттирилади.

    Бекзод Мирзаев,

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

    Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини

    ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Навоий вилоятидаги шўъбаси бош инспектори

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates