Bloomberg: НАТО Польшадаги дрон ҳодисасидан кейин ҳарбий чоралар тайёрламоқда

    НАТО давлатлари Польша ҳаво ҳудудига учувчисиз учоқларнинг кириб келиши сабабли ҳарбий жавоб чораларини тайёрламоқда, деб ёзади Bloomberg манбага таяниб.

    Унинг сўзларига кўра, айни пайтда улар иттифоқнинг шарқий қанотида мудофаани кучайтириш учун иттифоқчиларга қандай ресурслар жўнатиш кераклигини муҳокама қилмоқда.

    Bloomberg манбасининг айтишича, улар “сиёсий жавоб” беришни ҳам режалаштирмоқда. Хусусан, бир кун аввал НАТО бош котиби Марк Рутте ва НАТОнинг бошқа етакчилари Польшага учувчисиз учоқ ҳужумида иштирок этган деб ҳисоблаган Россия ҳаракатларини қоралаган эди.

    Иттифоқчи қўшинларнинг Европадаги олий қўмондони Алексус Гринкевичга ҳарбий масалаларни мувофиқлаштириш топширилди. Унинг сўзларига кўра, альянс дрон ҳодисаси қасддан содир этилганми ёки бахтсиз ҳодисами, ҳозирча аниқламаган.

    Польша расмийларининг таъкидлашича, учувчисиз учоқларнинг Польша ҳаво ҳудудига кириши НАТО ва Европа Иттифоқига ҳужум қилиш билан баробар. Варшаванинг илтимосига кўра, иттифоқ мамлакатлари блок аъзоларидан бирининг ҳудудий яхлитлиги бузилган тақдирда маслаҳатлашувлар ўтказишга чақирувчи 4-моддага асосланишди. Польша, шунингдек, иттифоқчиларидан қўшимча ҳаво мудофаа тизимлари ва бошқа ҳарбий ёрдам сўради. Буюк Британия ва Франция, хусусан, Польша томонига Eurofighter ва Rafale қирувчиларини, Чехияга учта Ми-17 вертолётларини, Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини юборишни таклиф қилди, деб хабар берди kommersant.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates