Зеленский гап НАТОнинг коллектив хавфсизлик тўғрисидаги 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолатлари муқобили ҳақида бораётганини айтди. Украина нафақат АҚШдан, балки Европа ҳамкорлари ва бошқа мамлакатлардан ҳам кафолатлар талаб қилмоқда.
Украина АҚШга ўз жавобини тақдим этди, аммо Киев ҳужжатга қандай таклифлар ёки ўзгартиришлар киритгани ҳали номаълум.
Агар НАТО Россия чегараларига яқинлашмаганида, Украинадаги можаронинг олдини олиш мумкин эди, деди Россия Президенти Владимир Путин.
АҚШ Президенти НАТО давлатлари ўз ҳаво ҳудудини бузган Россия самолётларини уриб тушириши керакми, деган саволга “ҳа”, деб жавоб берди.
Туркия Президентининг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага қарши уруши тез орада тугаши даргумон. НАТО ҳар икки давлат билан муносабатларни Туркия мисолида ўрнатиши керак, деб ҳисоблайди Эрдоған.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Атлантика альянсининг барча аъзолари биргаликда ҳаракат қилиб, Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатса, Россияга нисбатан жиддий санкциялар киритишга тайёрлигини айтди.
Польша Президенти Кароль Навроцкий НАТО қўшинларининг республикада бўлишига розилик берувчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Польша миллий хавфсизлик бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Миср ҳужум остида қолган мамлакатларни ҳимоя қила оладиган НАТО типидаги ҳарбий иттифоқ тузиш учун араб давлатларидан ёрдам олишга умид қилмоқда, деб ёзди Times of Israel, ҳисоботга таяниб.
НАТО давлатлари Польша ҳаво ҳудудига учувчисиз учоқларнинг кириб келиши сабабли ҳарбий жавоб чораларини тайёрламоқда, деб ёзади Bloomberg манбага таяниб.
Ўнга яқин давлат тинчлик келишуви доирасида Украинага қўшин юборишга рози, деб ёзди Bloomberg.