БМТ Бош котибининг ёрдамчиси, Европа ва МДҲ бўйича БМТТД минтақавий бюроси директори билан учрашув бўлиб ўтди

    2021 йил 15 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев БМТ Бош котибининг ёрдамчиси, Европа ва МДҲ бўйича БМТТД минтақавий бюроси директори М. Эггер билан учрашди.

    Учрашувда БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили М. Димовска ҳам иштирок этди.

    Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини, шу жумладан БМТ институтлари билан биргаликда ишлар олиб бораётганини таъкидлади.

    Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида сиёсий ва иқтисодий соҳада амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти роли кучайиб бораётгани тўғрисида батафсил маълумот берилди.

    БМТнинг 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш мақсадларини изчиллик билан амалга ошириш Ўзбекистон давлат сиёсатининг муҳим йўналиши экани таъкидланди. Бу йўналишда қатор чора-тадбирлар кўрилди, БМТТД билан қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Гендер тенглик бўйича кўп томонлама ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳокама этилди.

    М. Эггер Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни юқори баҳолади ва ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

    Томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини билдирди, шунингдек, ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.