БМТ Ўзбекистон резолюциясини қўллаб-қувватлади

    Резолюцияни тайёрлашда 70 давлатдан юзлаб мутахассислар, БМТ вакиллари иштирок этган.

    Жорий йил 9 октябрь куни Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲБК) аъзо давлатлари Ўзбекистон томонидан тайёрланган COVID-19 пандемиясининг ёшлар ҳуқуқларига таъсири ҳақидаги резолюциясини бир овоздан қабул қилди.

    Резолюцияни ИҲБКнинг барча 47 аъзо давлати қўллаб-қувватлаган, 37 таси ҳаммуаллиф сифатида қўшилган.

    “Ушбу ҳужжат давлатларни ёшларга тенг имкониятлар яратишга, COVID-19 пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш шароитида уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга кўмаклашишга даъват этади”, дейилади ТИВ ахборотида.

    Резолюцияни тайёрлашда 70 давлатдан юзлаб мутахассислар, БМТ вакиллари иштирок этган, 300 дан ортиқ талаб ва таклифлар тўпланиб, жамланган.

    Маълумот ўрнида, БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессияси давомида Ўзбекистон Президенти “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенцияни қабул қилишни таклиф қилган эди. Ушбу ташаббус халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган.

    Давлатимиз раҳбари Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг етмиш бешинчи сессиясида ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлаш чорлаган эди.

    Рауф Нуруллаев

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates