"БМТ тадқиқоти: Электрон ҳукумат 2022" нашрининг тақдимоти ўтказилди

    АКТ ҳафталиги доирасида халқаро даражадаги ICTWEEK Uzbekistan саммити бўлиб ўтди.

    Саммитнинг тантанали очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов барчани АКТ ҳафталиги билан самимий қутлаб, ҳар бир ташриф буюрувчи ушбу анжумандан катта билим ва тажриба олиб кетишига ишончи баландлигини билдирди.

    Очилиш маросимида шунингдек, хорижий меҳмонлар, жумладан, Қозоғистон, Хитой, Мўғилистон вазирлари ва масъуллари қатнашдилар.

    Тадбирнинг тақдимот маросими Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан рус тилига таржима қилинган "БМТ тадқиқоти: Электрон ҳукумат 2022" нашри учун миннатдорчилик сўзи ҳамда "Асосий глобал тенденсиялар ва тадқиқот натижалари" мавзусидаги чиқиш билан бошланди.

    Ушбу тақдимот БМТ иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаментининг Давлат институтлари ва рақамли ҳукумат бўлимида рақамли ҳукумат бўлинмаси бошлиғи Винcензо Ақуаро томонидан ўтказилди.

    Шундан сўнг рус тилидаги илк нашри АКТ вазири Ш.Шерматовга тантанали равишда топширилди.

    Саммит давомида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Муҳитдиновнинг Ўзбекистон электрон ҳукумати ва рақамли инфратузилма ривожи, my.gov.uzда аҳоли учун яратилаётган кенг имкониятлар ва қулайликлар тўғрисидаги маърузаси тингланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates