Учрашув чоғида Ўзбекистонда ВРО соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, IТ Pаrк резиденти – “Revotech” ва АҚШнинг Effika Corp компанияси ўртасида 2023-йил учун суғурта соҳасида 20 миллион АҚШ доллари миқдорида аутсорсинг хизматлар кўрсатиш бўйича меморандум имзоланди.
Эътиборли жиҳати, ушбу суғурта фаолияти Ўзбекистонда ВРО соҳаси учун янги йўналиш ҳисобланади.