Унда Ўзбекистоннинг Термиз ва Наманган шаҳарларида бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш учун иккита марказни (БПО марказларини) яратиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.
БПО марказларини биргаликда очиш лойиҳаси АКТ вазирлиги ва «Huawei» ўртасида 2022 йил март ойида Барселонада эришилган келишувлар доирасидаги ҳамкорликнинг давоми, шунингдек, «Huawei» ва IТ Парк ўртасида 2022 йил январь ойида имзоланган Меморандумда белгиланган режаларни амалга оширишдир.
- «Huawei» Ўзбекистон АКТ ҳамжамиятининг фаол иштирокчиси бўлиб, илғор технологияларни жорий этиш орқали мамлакатнинг рақамли ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқда, - деди компаниянинг Ўзбекистондаги директори Чен Сзякай. - Бугун биз Ўзбекистонда «Huawei» компаниясининг ақлли ва «яшил» кампуслар яратишда қўлланиладиган ечимлари асосида иккита БПО марказини ишга туширишга келишиб олдик. Марказлар ақлли қурилмалар экотизимлари, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбалари билан таъминланади.