БМТТДнинг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий директори билан ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама этилди

    Жорий йил 10 июнда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси, БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий директори Ивана Живкович билан онлайн шаклда мулоқот ўтказди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикасининг БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари, жумладан, БМТТД билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди. Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш, камбағалликни қисқартириш, демократик давлат бошқарувини мустаҳкамлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, бозор иқтисодиёти ва инклюзив сиёсатни такомиллаштириш ҳамда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

    Шунингдек, гендер масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликнинг турли жиҳатлари, хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, Сенатнинг янги конституциявий ролидан келиб чиқиб, БМТТД билан маҳаллий Кенгашларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    — Биз БМТТДни асосий халқаро ҳамкор деб биламиз — дея, таъкидлади Сенат Раиси ўз сўзида. — БМТТДнинг Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал ташаббусларини юқори халқаро майдонларда амалга оширишдаги иштирокини юқори баҳолаймиз. БМТТДнинг жамиятда аёлларни қўллаб-қувватлаш ва мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қадрлаймиз. Шунга қарамай, олдимизда қонунчилик асосларини такомиллаштириш, самарали методологияни ишлаб чиқиш, гендер тенглик соҳасида янги чора-тадбирларни амалга ошириш каби ҳали кўп ишлар турибди. Биз ушбу ҳамкорликни изчил ривожлантириш учун биргаликда ишлашга тайёрмиз.

    Ўз навбатида Ивана Живкович қуйидагиларни қайд этди. “Ўзбекистон биз учун муҳим стратегик ҳамкор ҳисобланади ва биз айнан мамлакатингиз билан 30 йилдан бери ишлаётганимиз бежиз эмас. Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш борасида эришилаётган юқори натижалардан яхши хабарим бор ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Истиқболдаги ҳамкорлик режаларига келадиган бўлсак, гендер тенгликни илгари суриш йўналишидаги миллий лойиҳаларни амалга оширишда амалий мулоқотни янада давом эттирамиз. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масаласида эса таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда бошқа давлатлар учун намуна қилиб кўрсатадиган илғор натижалар мавжуд ва мамлакатингиз билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларни янада кенгайтиришга барча имкониятимизни ишга солишга тайёрмиз”.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва муҳокама чоғида эътибор қаратилган йўналишлар бўйича лойиҳаларни кенгайтиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates