Бочаров Осиё чемпиони бўлди

    Спорт 24 феврал 2025 1342

    Дмитрий Бочаров скретч дастурида Осиё чемпионига айланган илк ўзбек велоспортчисига айланди.

    Спорт вазирлигининг хабар беришича, Малайзиянинг Нилай шаҳрида ўтказилаётган велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар, ёшлар ва параспортчилар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди.

    Эркаклар ўртасида ташкил этилган скретч дастурида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Дмитрий Бочаров энг яхши натижани қайд этган ҳолда олтин медални қўлга киритди.

    — Дмитрий Бочаров (Ўзбекистон)
    — Казушиге Кубоки (Япония)
    — Терри Кусума (Индонезия).

    Аҳамиятлиси, ўзбекистонлик спортчи бу дастурда амалдаги Жаҳон чемпиони, япониялик Казушиге Кубокини ортда қолдирган ҳолда тенгсиз бўлди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates