Бу ҳақида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ хабар берди.
Хабарда айтилишича, шу кунлари велоспорт бўйича Республика турнири ўтказилади. Шу муносабат билан соат 08-00 дан 15-00 га қадар D012 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш “платина”)дан бошлаб 54 километрлари (Оқсоқота мфй “Файз” кафеси) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Бўстонлиқ туманига борувчи фуқоролар Чирчиқ шаҳри ёҳуд Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланишлари мумкин бўлади.








