баннер
11 апр 2025
00:30

    Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида 3 та олтин ва 5 та бронза медалга сазовор бўлди

    Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

    Унда спортчиларимиз юқори натижаларни қайд этиб, 3 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлди.

    Қайд этилишича, ҳамюртимиз Самира Исмоилова мазкур мусобақа кашфиётларидан бирига айланди. Исмоилова турнир давомида 2 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқиш баробарида яккалик таъқиб пойгаси дастуридаги ёшлар ўртасидаги Осиё ва жаҳон рекордини ҳам ўрнатди. Спортчимиз 3000 метр масофани 3:46.800 дақиқада босиб ўтган.

    Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг;

    Олтин медаль:

    • Катталар: Дмитрий Бочаров, скретч
    • Ёшлар: Самира Исмоилова, омниум
    • Ёшлар: Самира Исмоилова, яккалик таъқиб пойгаси (Осиё ва жаҳон рекорди)

    Бронза медаль:

    • Ёшлар: Самира Исмоилова, очколар учун гуруҳ пойгаси
    • Ёшлар: Самира Исмоилова ва Надежда Бартенева, жуфтлик медисон
    • Катталар: Асал Ризаева ва Нафосат Козиева, жуфтлик медисон
    • Катталар: Нафосат Козиева, омниум
    • Катталар: Нафосат Козиева, очколар учун гуруҳ пойгаси.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech