баннер
16 апр 2025
04:27

    Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади

    Божхона қўмитаси таркибида Ташқи иқтисодий фаолият илмий маркази ташкил этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини илмий асосланган ҳолда ўрганиш учун Божхона қўмитаси таркибида Ташқи иқтисодий фаолият илмий маркази ташкил этилади.

    2026 йил 1 январга қадар Божхона институтида қуйидаги ахборот тизимлари жорий этилади:

    • таълим жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича “Таълим менежменти” автоматлаштирилган ахборот тизими;
    • профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича “Самарадорликни баҳолаш” модули;
    • божхона органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича “Малака” автоматлаштирилган ахборот тизими.

    2025/2026 ўқув йилидан:

    • бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади;
    • магистратурада тўлов-контракт асосида таълим муддати икки йил бўлган сиртқи таълим шакли жорий этилади.

    2025 йил 1 июлдан суғурта ташкилотлари билан божхона органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизми йўлга қўйилади.

    Бунда:

    • божхона постига кириб келган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полисини расмийлаштириш божхона органлари ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
    • Божхона қўмитасининг тегишли дастурлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади;
    • чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech