баннер
13 мар 2025
22:10

    10 дона “Iphone 16” ва заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

    “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комлпекси ходимлари мобил қурилмалар ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кириш ҳолатлари фош этилди.

    Қайд этилишича, пойтахт аэропортида Дубайдан учиб келган йўловчи 10 дона “Iphone 16” русумидаги мобил қурилмаларни қадоғи ва аксессуарларисиз олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Божхона назоратига тақдим қилинмаган мазкур смартфонларнинг умумий қиймати 162 млн 500 минг сўмни ташкил қилмоқда.

    Худди шундай ҳолат Абу Дабидан қайтган йўловчилардан бири билан ҳам содир бўлди. Ушбу йўловчи ҳам қути ва қадоқлари олиб ташланган ҳолатда қиймати 390 млн сўмлик 24 дона “Iphone 16” русумли телефонларни олиб киришни кўзлаган экан.

    Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра республикамизга олиб кирилаётган мобил қурилмалар йўловчи божхона декларациясида кўрсатилиши шарт!

    Маълумки, ҳаво йўллари орқали кириб келишда жисмоний шахслар ўз эҳтиёжлари учун 2000 АҚШ долларигача қийматдаги товар-моддий бойликларни божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин. Бунда айрим товарларнинг чекланган меъёрлари мавжуд. Масалан, қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлдан ишланган заргарлик буюмларидан 65 гр.гача олиб киришга рухсат этилади.

    Аммо, Гоадан учиб келган йўловчилардан бирини ушбу меъёрлар қониқтирган кўринади. Ушбу шахс олмос тошлари билан безатилган 515 гр оғирликдаги заргарлик буюмларини яшил йўлак орқали олиб ўтаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати эса 700 млн сўмдан ошмоқда.

    Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech