Тамаки қутисига яширилган гиёҳванд модда фош бўлди

    Воқеа-ҳодисалар 7 апрел 2025 382

    “Тошкент Халқаро Аэропорти“ чегара божхона пости ходимлари томонидан ноқонуний тарзда мамлакатимизга олиб кирилаётган заргарлик буюмлари ва тамаки қутисига яширилган гиёҳванд модда фош этилди.

    Қайд этилишича, Деҳли шаҳридан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қўл юклари орасидан божхона назоратига тақдим қилинмаган, тахминий қиймати 105 млн сўмлик, оғирлиги 105 граммни ташкил этувчи заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

    Шунингдек, Истанбулга йўл олган ҳамюртимизда “Кент“ номли тамаки маҳсулоти қутиси ичидан, тамаки маҳсулоти орасига аралаштирилган сиёҳранг ҳидсиз модда аниқланди.

    Экспертиза хулосасига кўра мазкур модда — Пирролидиопентиофенон номли гиёҳванд моддаси бўлиб чиқди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates