баннер
21 апр 2025
15:55

    Божхонадан олиб ўтилмоқчи бўлган эҳтиёт қисимлар аслида самосвал бўлиб чиқди

    Тошкент шаҳридаги “Сирғали” божхона пости орқали олиб ўтилмоқчи бўлинган авто эҳтиёт қисмлари аслида бутун самосвал экани фош этилди.

    Божхона қўмитаси матбуот котибининг маълум қилишича, чегара постидан олиб ўтилаётган 11 турдаги авто эҳтиёт қисимлар бир бутун ҳолдаги ўзи ағдарувчи (самосвал) тайёр юк автотранспорт воситаси бўлган.

    Қўшимча қилинишича, “уддабурон“лар шу йўл билан транспорт воситасини қисмларга ажратиб гўёки авто эҳтиёт қисм ниқоби остида олиб киришга уриниш орқали юк эгаси 800 млн. сўмлик божхона тўловларини “тежамоқчи” бўлган.

    Шунингдек, Божхона қўмитаси транспорт воситасини йиғиш жараёни акс этган видеони эълон қилди. Ундан ғилдираклар, кабина ва кузов қисмлари алоҳида қутиларга жойланганини, у йиғиб бўлинганидан сўнг машина ҳаракатланганини кўриш мумкин.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech