Божхонадан ўтказилаётган “Табиий асал” дори бўлиб чиқди

    Божхона текширувларида ҳужжатлар асосида “Табиий асал” номли товар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, божхона назоратига тақдим қилинмаган, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

    Тошкент вилояти божхона бошқармаси Хориждан “С.Нажимов” чегара божхона пости орқали юртимизда фаолият олиб бораётган якка тартибда тадбиркорнинг номига олиб келинган товарлар билан юкланган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Ҳужжатлар асосида “Табиий асал” номли товар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, божхона назоратига тақдим қилинмаган, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, 3 турдаги 17 735 дона “Бипин-Т”, “Бисанар” ҳамда “Оксибактоцид” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, жисмоний ва юридик шахслар амалдаги тартибларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтишда ўзлари билан олиб кетаётган товар вa моддий бойликларни белгиланган меъёрлар асосида ишончли вa тўғри декларацияланиши учун қонун ҳужжатларга мувофиқ жавобгар бўладилар, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates