Бўкада сел олиб кетган хонадонлар тиклаб берилди

    Жорий йилнинг 21 июнь кунига ўтар кечаси содир бўлган кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган табиий офат (сув тошқини) Бўка тумани марказидаги бино ва иншоотларга, аҳоли яшаш хонадонларига жиддий зарар этказган эди.

    Хусусан, Тошлоқ маҳалласининг Истиқбол кўчаси ҳамда Ўзбек маҳалласининг Увайсий кўчаларида жойлашган 19 та хонадонга оғир талофат этиб, уларни тиклаш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.

    Дастлабки кунларда бу мақсадга вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг фармойиши билан 1,5 миллиард сўм пул маблағлари йўналтирилди. Шундан сўнг босиқчма-босқич жами 5 миллиард сўмга яқин пул ажратилди.

    Мазкур маблағлар Истиқлол ва Истиқлол-2 кўчаларига 1,1 км узунликдаги цемент-бетон қопламали йўл ва 700 метр узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қуриш учун сарфланди. Табиий офат натижасида зарар этган хонадонларни қайта қуриш ва таъмирлаш учун бир қатор ҳомийлик ташаббуслари ҳам кўрсатилди.

    Жумладан, Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖ томонидан 450 тонна цемент ҳамда турли тадбиркорлар ва ташкилотлар томонидан қурилиш материаллари этказиб берилди. Шунингдек, шу куни туманнинг «Янгибоғ» маҳалласида 100 га яқин хонадонларга имтиёзли кредитлар асосида арзон уй-жойлар топширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates