Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, чемпионликни муносиб ҳимоя қилди.
Бугун ўтказилган финал жангларида 5 нафар ҳамюртимиз олтин медалга сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Олтин медал:
-48 кг: Фарзона Фозилова,
-50 кг: Сабина Бобоқулова,
-52 кг: Феруза Казакова,
-54 кг: Нигина Ўктамова,
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова.
Кумуш медал:
-57 кг: Ситора Турдибекова,
-70 кг: Азиза Зокирова,
-75 кг: Соҳиба Рўзметова.
Бронза медал:
-63 кг: Зиёда Ярашева,
-81 кг: Саҳобат Ҳусанова.
Эслатиб ўтамиз, эртага йигитлар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади. Унда 10 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун баҳс олиб боради.