баннер
26 мар 2025
09:56

    Боку шаҳрида халқаро ташкилотлар ҳамда парламентлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди

    Жорий йил 19 февралда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Боку шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Парламент Ассамблеясининг 15-ялпи сессияси доирасида халқаро ташкилотлар ҳамда парламентлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

    Жумладан, Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби Муҳаммад Ризо Мажидий билан ўтган мулоқот чоғида ушбу нуфузли сиёсий тузилманинг минтақада тинчлик, барқарорлик ва ривожланишни таъминлашга қаратилган лойиҳаларининг аҳамияти, унда Ўзбекистоннинг фаол иштироки алоҳида қайд этилди.

    Шунингдек, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Тошкентда ўтказилиши катта воқелик сифатида эътироф этилди. Муҳаммад Ризо Мажидий мазкур халқаро миқёсдаги тадбирда иштирок этишидан манфаатдор эканлигини билдирди.

    Учрашувда Ассамблеяга аъзо давлатлар билан самарали парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Савдо-иқтисодий, инвестициялар, транспорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

    Мулоқотда давомида минтақа мамлакатлари ўртасида сайёҳлар оқими ортиб бораётганлиги таъкидланди. Маданият, санъат ҳамда зиёрат туризми йўналишидаги ҳамкорлик лойиҳаларини ҳам йўлга қўйишга келишиб олинди.

    Шу куннинг ўзида Покистон Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилони билан ҳам учрашув ўтказилди.

    Унда икки давлат етакчиларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва биродарлик алоқалари стратегик шериклик руҳида изчил ривожланаётганлиги таъкидланди.

    Мулоқотда давомида икки мамлакат халқларининг муштарак тарихи ва ўхшаш қадриятларини инобатга олиб, маданий лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди.

    Шунингдек, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини ҳамда ўзаро ташриф ва мулоқотларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

    Учрашувда жорий йил 5-9 апрель кунлари Тошкентда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида Покистон томони ҳам иштирок этишга катта қизиқиш билдираётгани қайд этилди.

    Ташриф давомида Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашув бўлиб ўтди.

    Унда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини муҳокама этилди.

    Беларусь Республикаси Осиё Парламент Ассамблеясида кузатувчи мақомини олганлиги янги истиқболларни очишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech