Бола ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилади

    Мамлакатимизда 2 март 2023 1138

    Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни муҳокама этилди.

    Қонунга кўра болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёҳуд ҳамроҳлик қилувчи шахс чет давлат ҳудудида болани назоратсиз қолдирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан эллик бараваригача бўлган миқдорда жаримага тортилиши кўзда тутилмоқда.

    Бундан ташқари, ушбу маъмурий жазо қўлланилганидан кейин, яна худди шундай хатти-ҳаракат содир этганлик ёхуд чет давлат ҳудудида турган боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистонга қайтарилишини таъминламаганлик учун жиноий жавобгарлик киритилади. Жумладан, шундай қонун бузилишлари учун уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

    Яна бир муҳим жиҳати шуки, эндиликда «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган ўзгаришга кўра боланинг отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс чет давлатда болани назоратсиз қолдириш, яъни ота-онанинг, улар ўринини босувчи шахснинг болага таъминот, тарбия ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаши қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

    Шунингдек, Қонун билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунга ўзгартишлар киритилиб, унга кўра оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим ва тарбия олиши мумкин бўлган болалар сони йигирма беш нафардан эллик нафаргача кўпайтирилади. «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонунга ўзгартишлар киритилиб, унга кўра маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади.

    Хулоса қилиб айтганда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»га қонун билан 4 та кодекс ва 4 та қонунга зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, халқимизга хос болажонлик, инсонпарварлик фазилатлари, жамият ва шахс олдидаги масъулият норматив-ҳуқуқий ҳужжатларимизда ҳам ўз ифодаси топяпти.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates