Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида «Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 113-сессияси доирасида 12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни муносабати билан махсус конференция ўтказилди.
Жорий йил 26 майда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ижрочи директори Кетрин Рассел билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг парламент сайловидан кейинги илк йиғилишида давлатимиз раҳбари алоҳида эътибор қаратган масалалардан бири – ёш авлод ҳимояси бўлди. Президентимиз жамиятда болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари кузатилаётганини таъкидлаб, бундай миллий қадриятларимизга зид иллатларга қарши муросасиз кураш олиб бориш зарурлигини қатъий белгилаб берди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу масалани шахсан ўз назоратига олиши – Ўзбекистонда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигининг яққол ифодасидир.
Жорий йил 18 ноябрда Боку шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Доиравий конвенцияси томонларининг COP29 конференцияси доирасида шу мавзуда параллель тадбир бўлиб ўтди. У Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Бутунжаҳон бола ҳуқуқлари куни ва БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.
Ижтимоий тармоқларда аёл ёш боласини ургани акс этган видео жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди.
Сенатнинг 55-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Россияда ишлаётган турмуш ўртоғининг хабар олмаётгани, пул жўнатмаётгани учун аёл икки нафар қизини калтаклади ва ҳолатни тасвирга олиб эрига юборди.
Ҳолат ҳеч қандай рухсатномасиз фаолият юритаётган хусусий боғчада содир бўлган.
2020 йилнинг февралидан бери Ўзбекистон бола ҳуқуқлари бўйича омбудсмани Алия Юнусова ўз фаолиятини тўхтатаётганини маълум қилди. У бу ҳақда ўзининг Facebook'даги саҳифасида ёзиб қолдирди.